GlobeCore / Саноат мойлари регенерацияси / СММ-0,001У (лаборатория учун) мобил мой станцияси

СММ-0,001У (лаборатория учун) мобил мой станцияси

СММ-0,001У мобил мой станцияси  20 ºС ҳароратда ёпишқоқлиги 70 Стдан ортиқ бўлмаган ёқилғини тозалаш ва мойларни регенерациялашга мўлжалланган.

Ускуна универсал ҳисобланади, чунки у нефть маҳсулотларининг деярли исталган тури, жумладан, трансформатор, саноат ва турбина мойлари, шунингдек, печь ёқилғиси, газ конденсати ва дизель ёқилғиларига ишлов бериш имконини яратади.

Ускунанинг лаборатор кўриниши илмий-тадқиқот институтлари томонидан ҳам, аввал СММ-0,001нинг катта қурилмасига эга бўлган корхоналар томонидан ҳам қўлланилиши мумкин.

СММ-0,001У қурилмаси ёрдамида ҳал қилиниши мумкин бўлган вазифалар доирасига қуйидагилар киради:

  • нефть маҳсулотларини тозалашда турли хил адсорбентларнинг самарадорлигини тадқиқ этиш;
  • СММ-0,001У қурилмасида ишлов берилган нефть маҳсулотларини тозалаш режимини оптималлаштириш;
  • дастлабки шароитларни ўзгартиришда регенерациялаш самарадорлиги ва тезлигини баҳолаш, шунингдек, адсорбентни ишлов бериладиган нефть маҳсулотининг турига қараб сарфлаш.
  • маҳсулотининг турига қараб сарфлаш.

СММ-0,001У лаборатория қурилмаси – таркиби

Ёқилғини тозалаш ва мойларни регенарация қилувчи лаборатория қурилмаси регенерация, ром, вакуум идиши, вакуум насоси, бошқарув жавони, коалесцент қуритгич ва қувурдан ташкил топади.

Ишлаш тамойили

СММ-0,001У қурилмасининг ишлаш тамойили иситиш, вакуумнинг ва адсорбентнинг регенерацияловчи хусусиятлари таъсирига асосланади.

Адсорбентнинг керакли миқдори регенерация модулига қўйилади. Мой адсорбент орқали ўтказилади, шундан сўнг у вакуум идишига киради. Вакуум насоси зарур камайишни яратади. Регенерация жараёни якунланганидан сўнг махсус жўмрак очилади ва қайта тикланган мой вакуум идишидан оқиб кетади.

Регенерациянинг асосли модули ярми адсорбент билан тўлдириладиган идиш кўринишида тайёрланади. Унинг юқори қисмида қопқоғи мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида мой қўйилади ва адсорбент солинади.

Регенерацияловчи модулнинг пастки қисмида адсорбент билан тўлдириладиган резина тутқич мавжуд, пастки қопқоқ орқали вакуумлаштириш амалга оширилади, ишлов берилган адсорбент солинади ва мой намуналари танлаб олинади.

Регенерация модулининг ташқи сирти тасмали электр иситкичи билан ўралади ва иссиқлик изолятори ёрдамида иситилади.

Кўрсаткич номи Қиймати
1  Қуйидагиларнинг регенерацияси маҳсулдорлиги, л/соат:
– трансформатор мойлари 3-5
– турбина мойлари 3-5
– саноат мойлари 2-4
– тўқ печь ёқилғиси 4-10
– тўқ дизель ёқилғиси 4-10
– тўқ газ конденсати 6-11
2 Регенерация бўлувчи кукуннинг мой массасига нисбатан сарфа, %:
– трансформатор мойлари 3-17
– турбина мойлари 3-17
– саноат мойлари 3-17
– тўқ печь ёқилғиси 5-20
– тўқ дизель ёқилғиси 1-7
– тўқ газ конденсати 1-3
3 Регенерация модули учун регенерацияловчи кукун массаси, кг 3
4 Мойнинг дастлабки ҳажмга нисбатан сарфи %ларда:
– трансформатор мойлари 3-5
– турбина мойлари 3-5
– саноат мойлари 3-5
– тўқ печь ёқилғиси 3-5
– тўқ дизель ёқилғиси 2-4
– тўқ газ конденсати 1-3
5 Қиздирувчи қуввати, кВт 0,16
6 Ўрнатилган қувват, кВт 1,0
7 50 Гц частотали 3 фазали ўзгарувчан ток тармоғининг кучланиши, В 380
8 Габарит ўлчамлари, мм: 1,0
– узунлиги 500
– кенглиги 550
– баландлиги 750
9 Массаси, кг энг кўпи 65

  • ихчамлиги;
  • ташишнинг осонлиги;
  • оддий розеткага улаш имконияти;
  • мойларнинг намуналарини ундан бевосита фойдаланиш жойида тозалашга имкон беради;
  • шовқинсиз ишлаш.

    GlobeCore

    Хабар қолдиринг