СММ-0,6Л мойли мобиль станцияси
Трансформатор мойини сақлашда ва фойдаланишда у ҳаво ва газ билан бирлашиши мумкин, бу эса унинг электрик пишиқлигини 20-30%га пасайтиради (пуфакчалар пайдо бўлмаган тақдирда). Мойда эриган ва қаттиқ изоляцияда бўлган ҳаво трансформаторнинг барча изоляцион тузилмасининг электрик мустаҳкамлигини сустлаштириб, бу электр разрядларининг ривожланиши билан боғлиқдир. СММ-0,6Л мойли мобиль станцияси қайд этилган ҳолатларни бартараф этишга имкон беради.
Кўпгина ишлаб чиқарувчилар куч трансформаторларини хизмат қилиш муддатини ва изоляция тизими ишлашининг ишончлилигини узайтирадиган вакуумлаштириш ва трансформатор мойларида газларнинг бўлишига нисбатан қатъий талабларни илгари суради. Шу билан бирга, трансформатор мойининг фойдаланиш хусусиятига унинг механик аралашмалардан ифлосланиши ва намликнинг мавжудлиги ҳам катта таъсир кўрсатади. Изоляция суюқлигининг ускунага қуйилгунига қадар газсизлантирилиши ва тозаланиши трансформаторнинг иситиш қисмларидан иссиқликнинг яхши тарқалиши ва ток ток оқими элементларини изоляциялаш имконини яратади.
GlobeCore компанияси унчалик катта бўлмаган мой тўлдирувчи тизимларни таъмирлаш ҳамда техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи муҳандислик хизматлари ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари эътиборига СММ-0,6Л кўринишидаги мойли мобиль станцияларини таклиф этади.
СММ-0,6Л кўринишидаги мойли мобиль станциялари вакуум колоннаси, иситкич, суюқликни тортиб берувчи насос, вакуум насоси ва алмаштирувчи катрижли фильтрлаш блокидан ташкил топган. Ускуна мойдан нафақат зарарли аралашмаларни олиб ташлаш, балки барча фойдали углеводородларни сақлаган ҳолда иссиқлик вакуумида тозалаш тамойилига мувофиқ ишлайди. Бундан ташқари, қурилма изоляциялаш суюқлигини тортиб олиш ва қиздириш режимида ишлаши мумкин.
№ | Кўрсаткич номи | Қиймати |
1. | Маҳсулдорлиги, м3/соат | 0,6 |
2. | 50 Гц частотали 3 фазали ўзгарувчан ток тармоғининг кучланиши, В | 220 |
3. | Ўрнатилган сарфланувчи қувват, кВт | 3 |
4. | Дастлабки фильтр, мкм | 200 |
5. | Фильтрация ингичкалиги, мкм | 5 |
6. | Қайта ишлангандан сўнг частота синфи (ISO 4406 бўйича) | -/14/12 |
7. | Қайта ишлашнинг битта циклидан сўнг мойнинг тешиб ўтиш кучланиши, энг ками, кВ | 60 |
8. | Габарит ўлчамлари (шлангларсиз) энг кўпи, мм | |
— узунлиги | 1700 | |
— кенглиги | 1300 | |
— баландлиги | 2000 | |
9. | Массаси (мойсиз) энг кўпи, кг | 500 |
- ўлчамларининг ихчамлиги;
- хизмат кўрсатиш ва фойдаланишнинг соддалиги;
- мойнинг тўкилиб кетиши ва кўпик ҳосил қилишидан ҳимоялашга мўлжалланган;
- қувватлантирувчи тармоққа оддий розектка орқали уланиш имкони;
- мой билан тўлдирилган ускунада ишлаш ишончлилигининг ошиши.