УВМ-4/7 трансформатор мойига ишлов бериш қурилмаси
УВМ-4/7 трансформатор мойига ишлов бериш қурилмаси трансформатор мойини газсизлантириш, қуритиш, механик аралашмалардан тозалаш ва трансформаторга қуйиладиган мойларни 1150 кВ кучланишда қиздиришга мўлжалланган.
Қурилма иссиқ трансформатор мойи, вакуумли қуритиш ва вакуумлаштириш билан мой тўлдириладиган электр аппаратларини қиздириш мақсадида қўлланилади. Қурилма трансформатор мойига ишлов бериш билан шуғулланувчи монтаж қилувчи, таъмирловчи ва фойдаланувчи ташкилотларда ишлатилади.
Қурилма мойлаш материаллари билан реакцияга киришувчи портловчи, заҳарловчи моддалар билан ишлашга мўлжалланмаган.
Қурилмадан ёпиқ биноларда фойдаланилганда тортиб олинадиган газларни қувурлар орқали чиқариб ташланиши таъминланиши зарур.
Қурилма қуйидаги хусусиятларга эга минерал трансформатор мойларини қайта ишлаб бериши мумкин:
- кинематик ёпишқоқ, 50 °С – 2…12 ҳароратда мм2/сония,;
- 20°С ҳароратда қалинлиги кг/м.куб. – 800…950;
- мойнинг вазнли намлик миқдори, ppm, 100- дан ортиқ бўлмаган;
- ISO 4406 бўйича саноат тозалигининг класси – -/19/16дан ёмон эмас.
Қурилма
Қурилма бевосита вакуумли колонна, кириш насоси, иситкич, чиқиш насоси, ингичка тозалаш фильтри, бошқарув жавони, запорли ва тартибга солувчи арматурали қувурлар тизими, вакуумли насослардан ташкил топган. Ўлчовлар назорати назоратчи томонидан амалга оширилади. Тизимнинг барча ўлчовлари сенсорли дисплейда акс эттирилади.
Ишлаш тартиби
Асосий экранда қурилманинг асосий ишчи режимлари танлаб олинади:
- «Газсизлантириш» режимида қурилма автоматик тарзда қизийди ва қизиганидан сўнг мойни газсизлантириш режимида ишлашни бошлайди. Ушбу режимда мой берилган ҳароратга қадар қизийди, фильтрланади, вакуумда газсизлантирилади ҳамда ингичка фильтрлашдан кейин чиқишни бошлайди;
- «Қиздириш ва фильтрлаш» режимида қурилма қизийди ва мойни вакуум колоннасида газсизлантирмаган ҳолда фильтрлайди;
- «Қўлда» режимида операторга клапанларни очиш ва ёпиш, насосларни ёқиш ва ўчириш мумкин бўлади. Бундай режимда таркибларнинг хусусиятларини ташхис қилиш мумкин.
Кўрсаткич номи | Қиймати | ||
1 Маҳсулдорлиги, м3/соат, энг ками | 4 | ||
2 Маҳсулдорликни назорат қилиш диапазони, м3 /соат | 0.5-4 | ||
3* Ишлов берилган мой кўрсаткичлари: | |||
– мой таркибида газ ҳажмий мавжудлиги %, энг кўпи | 0,1 | ||
– мой таркибида намликнинг массавий мавжудлиги, ppm, энг кўпи | 10 | ||
– саноат тозалиги синфи, ISO 4406 бўйича | -/14/12 | ||
– механик аралашмаларнинг мавжудлиги, г/т, энг кўпи | 8 | ||
– фильтрациянинг ингичкалиги, мкм | 5 | ||
– тешиб ўтиш кучланиши, кВ, энг ками | 60 | ||
4 Мойнинг қиздириш режимидаги ҳарорати, ºС | 85 | ||
5 Фильтрация коэффициенти | ≥50 | ||
6 Чиқишдаги босим, бар | 2 | ||
7 Чиқишдаги патрубкага нисбатан мой узатиш баландлиги, м | 20 | ||
8 Мой қиздирувчиси қуввати, кВт | 58 | ||
9 Қиздирувчи элементнинг солиштирма сиртқи қуввати, Вт/см2, энг кўпи |
1,15 |
||
10 Максимал сарфланувчи қувват, кВт, энг кўпи | 67 | ||
11 Электр токи кўрсаткичлари | |||
– кучланиши, В | 400 | ||
– ўзгарувчан, частотаси, Гц | 50 | ||
Габарит ўлчамлари, мм, энг кўпи | |||
– узунлиги | 2100 | ||
– баландлиги | 1700 | ||
– кенглиги | 1250 | ||
Массаси, кг, энг кўпи | 1100 | ||
Изоҳ – *Мойнинг дастлабки ўлчовларида:
- ҳажмли газ миқдори –10,5%дан кўп бўлмаган;
- вазнли намлик миқдори –0,01% дан кўп бўлмаган (100 ppm);
- ҳарорат – 0 ºС дан паст бўлмаган.
- трансформатор мойини сувсизлантириш учун адсорбентлардан фойдаланишнинг ҳожати йўқ;
- қурилмадан фойдаланиш ҳавонинг ифлосланишини ёки сақлаш ва утилизация қилиш талаб этиладиган чиқиндилар келтириб чиқармайди;
- фойдаланиш ва хизмат кўрсатишдаги оддийлик;
- мойнинг ҳатто бир марталик ишловидан кейин ҳам катта миқдордаги хусусиятлари;
- кам қувватнинг сарфланиши;
- паст даражадаги шовқин;
- қурилмани тиркамага осон жойлаштириш ва трансформатордан фойдаланиш жойида ишлатиш мумкин.