Трансформатор мойига ишлов бериш учун УВМ-6/7 қурилмаси
Қурилма трансформаторларни вакуумлаштириш, механик аралашмалардан тозалаш, ёпишқоқлиги 50 ° С ҳароратида 70 мм / с² (сСт)дан ошмайдиган электр изоляцияловчи мойларни сув ва газлардан тозалашга мўлжалланган. УВМ-6/7 қурилмаси мой тўлдирувчи юқори вольтли ускуналарни монтаж қилиш, таъмирлаш ва ишлатишда қўлланилади.
Юқори вакуумли тизимлар газлар, эркин ва эриган сув, қаттиқ моддаларни йўқ қилиш учун трансформатор мойларини газсизлантириш, дегидратациялаш ва фильтрлаш мақсадида ишлатилади. Тизим 1150кВ кучланишгача бўлган юқори вольтли мой тўлдирувчи ускуналарни (куч трансформаторлари, юқори кучланишли ўчиргичлар ва бошқ.) ўрнатиш, таъмирлаш ва уларни ишлатишда фойдаланилади.
№ | Параметр | Қиймати | |
1 | Маҳсулдорлиги, м 3 / соат | ||
– қуритиш ва фильтрациянинг дегазация режими | 2 – 6 | ||
– қиздириш ва фильтрация режими | 2 – 7 | ||
2 | *Ишлов берилган мой кўрсаткичлари: | ||
– газ мавжудлиги ,% ҳажм, энг кўпи | 0,1 | ||
– сув мавжудлиги, ppm, энг кўпи | 10 | ||
– тозалик синфи ISO 4406 | 16/14/12 | ||
3 | Иситиш режимида мойнинг максимал ҳарорати, ºС | 90 | |
4 | Чиқишдаги босим, МПа | 0,2 | |
5 | Қиздирувчининг максимал қуввати, кВт | 115 | |
6 | Максимал сарфланувчи қувват, кВт | 130 | |
7 | Дегазация учун вакуумли камерадаги қолдиқ босим, Па, энг кўпи | 267 | |
8 | Герметикликни текширишда вакуумли камерадаги қолдиқ босим, Па, энг кўпи | 26,7 | |
9 | Вакуумли камерада герметикликни 1 соат давомида текширигандан сўнг максимал газ кириши, Па | 267 | |
10 | Энергия манбаи | ||
– кучланиши, В | 400 | ||
– частота, Гц | 50 | ||
11 | Габарит ўлчамлари, мм | ||
– узунлиги | 3750 | ||
– баландлиги | 2110 | ||
– кенглиги | 2150 | ||
12 | Оғирлиги (кг) | 2000 |
* Изоҳ – Мой сифатининг дастлабки ўлчовлари:
- газ таркиби: 10,5% ҳажмдан кўп эмас.
- сув таркиби: 0,005% (50 г/т)дан ортиқ эмас.
- ҳарорати: 0 ºСдан юқори.
- трансформатор мойини сувсизлантириш мақсадида адсорбентлардан фойдаланиш заруриятининг йўқлиги;
- ускунадан фойдаланиш ҳавони ифлослантириш ёки сақлаш ва утилизациялаш талаб қилинадиган чиқиндилар келтириб чиқармайди;
- фойдаланиш ва хизмат кўрсатишдаги оддийлик;
- мойнинг ҳаттоки бир марта ишлов берилганидан сўнг ҳам юқори хусусиятларни сақлаб қолиши;
- кам қувватнинг сарфланиши;
- паст шовқин даражаси;
- қурилмани тиркамага осон жойлаштириш ва трансформатордан фойдаланиш жойида ишлатиш мумкин.