СММ-1,0ЛТ мойли мобиль станцияси
СММ-1,0ЛТ мойли мобиль станцияси мойлаш тизимларида, маҳкамлаш тизимларида, газ турбиналари ва газни тортиб олиш агрегатлари, газ компрессорлари, шунингдек трансформаторларни бошқариш тизимларида қўлланиладиган саноат мойларини иссиқлик вакуумида қуритиш ва фильтрлашга мўлжалланган.
СММ-1,0ЛТ мойли мобиль станцияси мойларни тозалашдан ташқари яна мой тўлдириладиган электр аппаратларини қиздириш ва қуритишда ҳам қўлланилади.
Ишлаш тартиби
Вакуум таъсири остида мой 200 микронли нозик фильтрловчи юзаки тозалаш фильтрига ўтади, шундан сўнг вакуум идишининг иситкич жойлашган ички қисмига тушади. Мой пастдан тепага кўтарилиб қизийди ва каналлар билан махсус қопқоқ орқали колоннанинг бошқа қисмига тўғри махсус насадкалар бўйлаб тушади. Сўнгра мой насадкалар бўйлаб оқишга тушади, бу вақтда ундан вакуум таъсири остида намлик ва газ буғлари чиқариб ташланади. Кейин эса мой идишнинг пастки қисмидан нозик тозалаш фильтри орқали қурилмадан чиқариб ташланиши амалга оширилади. Фильтрлар тозалашининг нозиклиги 5, 3, 1 ёки 0,3м микрон даражасида танланиши мумкин.
Қурилманинг ўзига хослиги (хусусиятлари)
Иситкич вакуум идишининг ичкарисида жойлашган бўлиб, бу нафақат қурилма ўлчамини кичрайтириш, балки мойни қиздириш вақтида иссиқлик йўқолишини камайтириш имконини ҳам беради.
Мой вакуум колоннасига унда камайтирилган вакуум тизими ҳосил қилиш ҳисобига сўриб олинади. Қурилманинг бошқа элементлари учун янги компоновка қўлланилади. Ушбу барча янги киритилган тартиб-қоидалар унчалик катта бўлмаган ўлчамдаги ускуналарда яхши натижа берди.
Кўрсаткич номи | Қиймати | |
1. Маҳсулдорлиги, м3/соат (gpm), энг ками | ||
– термовакуумли қуритиш ва фильтрация режимида | 1,0 (4,4) | |
2.* Ишлов берилган мой кўрсаткичлари (бир неча бор ўтишлар): | ||
– умумий газ мавжудлиги, % энг кўпи | 1,5 | |
– мойда массавий намлик мавжудлиги, г/т (ppm), энг кўпи | 10 | |
– саноат тозалиги синфи ISO 4406 бўйича | -/14/12 | |
– саноат тозалиги синфи ГОСТ 17216 бўйича | 9 | |
3. Мойнинг чиқишдаги максимал ҳарорати, ºС (ºF) | 55 (131) | |
4. Чиқишдаги босим, бар (psi) | 3 (43,5) | |
5. Мой қиздирувчининг қуввати, кВт, энг кўпи | 12 | |
6. Максимал сарфланувчи қувват, кВт, энг кўпи | 15 | |
7. Электр токи кўрсаткичлари | ||
– кучланиши, В | 380 | |
– ўзгарувчан, частотаси, Гц | 50 | |
– фазалар сони | 3 | |
8. Габарит ўлчамлари, мм (in), энг кўпи | ||
– узунлиги | 900 (35) | |
– кенглиги | 620 (24) | |
– баландлиги | 1500 (59) | |
9. Массаси, кг, энг кўпи | 280 (617) |
Изоҳ:
Мойнинг дастлабки ўлчовларида:
- ҳажмли газ миқдори–10,5% дан кўп эмас;
- вазнли намлик миқдори –0,005% (50ppm)дан ортиқ эмас;
- ҳарорати –0 ºС (32 ºF)дан паст эмас;
- мой қурилмадан кўп маротаба ўтганида.
- ихчамлиги;
- шайлиги (мобиллиги);
- бошқаришнинг оддийлиги;
- саноат мойларининг ҳар хил турлари: турбинали, гидравлик, компрессорли ва бошқаларни тозалашда қўлланилади.