GlobeCore / Мойларни фильтрлаш / СММ-2.2ЛТ мобил мой станцияси

СММ-2.2ЛТ мобил мой станцияси

СММ-2,2ЛТ мойи мобиль станцияси иссикли вакуумли қуритиш, фильтрлаш, механик аралашмалардан тозалаш, мойлаш тизими, зичлаш тизимларида, газ турбинаси ва газни чиқариш агрегатларини, газ-мотор компрессорлари, шунингдек, трансформаторлардаги бошқаришнинг гидравлик тизимларида  ишлатиладиган мойларни сувдан тозалашда қўлланилади.

Қурилма шунингдек, мой тўлдириладиган электр аппаратларини иссиқ трансформатор мойи билан қиздириш ва қуритиш мақсадида ҳам ишлатилади.

Ишлаш тартиби

Вакуум таъсири остида мой 200 микронли нозик фильтрловчи қаттиқ тозалаш фильтрига ўтади, шундан сўнг вакуум идишининг иситкич жойлашган ички қисмига тушади. Мой пастдан тепага кўтарилиб қизийди ва каналлар билан махсус қопқоқ орқали колоннанинг бошқа қисмига тўғри махсус насадкалар бўйлаб тушади. Сўнгра мой насадкалар бўйлаб оқишга тушади, бу вақтда  ундан вакуум таъсири остида намлик ва газ буғлари чиқариб ташланади. Кейин эса мой идишнинг пастки қисмидан нозик тозалаш фильтри орқали қурилмадан чиқариб ташланиши амалга оширилади. Фильтрлар тозалашининг нозиклиги 5, 3, 1 ёки 0,3м  микрон даражасида танланиши мумкин.

Қурилманинг ўзига хослиги (хусусиятлари)

Иситкич вакуум идишининг ичкарисида жойлашган бўлиб, бу нафақат қурилма ўлчамини кичрайтириш, балки мойни қиздириш вақтида иссиқлик йўқолишини камайтириш имконини ҳам беради.

Мой вакуум колоннасига унда камайтирилган вакуум тизими ҳосил қилиш ҳисобига сўриб олинади. Қурилманинг бошқа элементлари учун янги компоновка қўлланилади. Ушбу барча янги киритилган тартиб-қоидалар унчалик катта бўлмаган ўлчамдаги ускуналарда яхши натижа берди.

Кўрсаткич номи Қиймати
1. Маҳсулдорлиги, м3/соат, энг ками
– термовакуумли қуритиш ва фильтрация режимида 2,2
2.* Ишлов берилган мой кўрсаткичлари (бир неча босқичда):
– умумий газ мавжудлиги, % энг кўпи 1,5
– мойда массавий намлик мавжудлиги, г/т, энг кўпи 10
– мойнинг тозалик синфи ISO 4406 бўйича -/14/12
– мойнинг тозалик синфи ГОСТ 17216 бўйича 9
3. Мойнинг чиқишдаги максимал ҳарорати, ºС (ºF) 55
4. Чиқишдаги босим, бар 3
5. Мой қиздирувчи қуввати, кВт, энг кўпи 36
6. Максимал сарфланувчи қувват, кВт, энг кўпи 42
7. Электр токи кўрсаткичлари
– кучланиши, В 380
– ўзгарувчан, частотаси, Гц 50
– фазалар сони 3
8. Габарит ўлчамлари, мм, энг кўпи
– узунлиги 1050
– кенглиги 760
– баландлиги 1470
9. Массаси, кг, энг кўпи 420

 Изоҳ: *Мойнинг дастлабки ўлчовларида:

  • ҳажмли газ миқдори –10,5% дан кам бўлмаган;
  • вазнли намлик миқдори –0,005% (50г/т)дан кам бўлмаган;
  • ҳарорати –0 ºСдан паст эмас;
  • мойнинг қурилма орқали кўп маротаба ўтиши.

  • ихчамлиги;
  • шайлиги (тайёрлиги);
  • бошқаришнинг оддийлиги;
  • саноат мойларининг турли кўринишлари: турбина, гидравлик, компрессор ва бошқаларни тозалаш мақсадида фойдаланилади.

    GlobeCore

    Хабар қолдиринг