TOR-2 трансформатор мойи учун ўлчов асбоби
TOR-2 трансформатор мойи учун экспресс-тестери минерал изоляцияланган мойларда ва эфир асосидаги изоляцияловчи мойлардаги намлик миқдори ва водородни аниқлашга мўлжалланган. Намлик ва водород миқдори миллионлаб улушларда аниқланади (ppm).
Мойдаги водород ва намлик миқдорини, шунингдек, унинг ўзгариш тезлигини билган ҳолда трансформаторда ривожланаётган нуқсонларни олдиндан аниқлаш ҳамда трансформатор бузилиб қолишининг ўз вақтида олдини олиш мақсадида чора-тадбирларни кўриш мумкин.
Намлик миқдорини ўлчаш
Асбоб сувнинг фаоллигини узоқ вақт давомида барқарорликни таъминлайдиган ва ифлосланиш таъсирига учрамайдиган сиғимли датчик ёрдамида ўлчайди. Шунингдек, мойнинг ҳарорати ўлчанади. Мазкур ўлчовлар асосида намлик миқдори ҳисобланади.
Водород миқдорини ўлчаш
Водород миқдорини ўлчаш учун бевосита мойга ботирилган юқори танлашга эга қаттиқ жисмли датчиқдан фойдаланилади. Датчик тўғридан-тўғри ўлчовларнинг аниқлиги ва ишончлилигини таъминлайди. Водороднинг мойда паст даражада эрувчанлиги ва унинг диффузияга нисбатан юқори диффиузияга эгалиги уни унчалик катта бўлмаган концентрациялар орқали трансформатордаги мавжуд нуқсонни аниқлаш имконини беради.
№ | Кўрсаткич номи | Қиймати |
Намликни ўлчаш кўрсаткичлари | ||
1 | Ишчи диапазон, aw (сув фаоллиги (aw)) | 0…1 |
2 | 20 °C (68 °F) пайтидаги аниқлик | ±0.02 aw (0…0.9 aw) ±0.03 aw (0.9…1 aw) |
3 | Ҳарорат ўзгариши | ҳа |
4 | Иш муҳити ҳарорати, °С (°F) | 0…55 (32… 131) |
Водородни ўлчаш кўрсаткичлари | ||
6 | Ўлчовлар диапазони, ppm | 25-5000 |
7 | Аниқлик | кўрсатмалардан 20% ёки 25 ppm |
8 | Қайтарилиши | кўрсатмалардан 10% ёки 15 ppm |
9 | Жавоб қайтариш вақти | <60 дақ (90% қадам ўзгариши) |
10 | Кесишган таъсирчанлик: | Бошқа газларга 2%дан кам кесишган таъсирчанлик (CO, CO2, углеводородларга) |
11 | Иш муҳити ҳарорати, °С (°F) | 0…55 (32… 131) |
13 | Ўрнатилган қувват, Вт | 60 |
14 | 50 Гц частотали бир фазали ўзгарувчан ток тармоғининг кучланиши, В | 220 |
15 | Габарит ўлчамлари, мм (in) энг кўпи
– узунлиги – кенглиги – баландлиги |
235 (9) 265 (10) 350 (14) |
16 | Массаси, кг (lbs) энг кўпи | 10 (22) |
- намлик ва водородни ҳатто жуда кам миқдорини ҳам аниқлаш;
- водород миқдорининг узлуксиз назорати транфсорматорнинг ишламай қолишига олиб келиши мумкин бўлган юзага келувчи шикастлар ҳақида ишончли маълумот беради;
- ихчамлиги;
- ишлашдаги оддийлик (намунани алмаштириш учун олиб қўйиладиган стаканни алмаштириш ва ўлчашни бошлаш учун “Старт” (Бошлаш) тугмачасини босиш етарли);
- ўлчаш учун харажат материаллари керак эмас;
- мойдаги бошқа газлар ўлчовнинг ишончли амалга оширилишига таъсир қилмайди;
- калибровканинг енгиллиги;
- профилактик хизмат кўрсатишни талаб этмайди.