TOR-80 трансформатор мойи учун ўлчов асбоби
TOR-80 асбоби IEC 60156, ASTM D877, ASTM D1816, ГОСТ 6581 га мувофиқ трансформатор мойи ва бошқа суюқ диэлектрикларнинг диэлектрик упарчаланишидаги кучланишни аниқлашга мўлжалланган.
У тўлиқ автоматик қурилма ҳисобланиб, мазкур стандартларда белгиланган, шунингдек, ўрнатиш менюсининг тегишли бўлимида берилган фойдаланувчи тартибларига мувофиқ синовлар бажарилишини таъминлайди.
Ишлаш тартиби
Асбобнинг ишчи ядроси юқори вольтли трансформатор ва электрон модуллар ҳисобланади. Асбобнинг ишлаш тартиби юқори вольтли трансформаторни иккиламчи айлантиришда нулдан максимал қийматгача бўлган ёки трансформаторнинг юқори вольтли контактларига ўрнатилган ўлчаш бўғинига қуйилган суюқ диэлектрик парчаланиши содир бўладиган қийматга қадар кучланишга аста-секинлик билан оширишдан иборат.
Трансформаторнинг иккиламчи айланишидаги кўтарилиши электрон модуллардан бири ҳисобланган бошқариладиган асосий инвентордан синусоидал кучланиш берилганда бирламчи ўрашдаги кучланишнининг босқичма-босқич ошириш ҳисобига содир бўлади.
Кучланиш кўтарилишини бошқариш асосий инвертор ишини бошқарадиган микроконтреллер ёрдамида амалга оширилади. Бошқариладиган асосий инвертор қурилма бошқаруви модулининг кўрсатмасига мувофиқ ишлайди.
Асбоб ишлаганда ўзгарувчан (50-60Гц) юқори кучланиш иккиламчи ўраш контакларидан бўғининг электродлари орқали чашкага қуйилган тадқиқ этилаётган суюқ диэлектрикка узатилади. Парчаланиш бўғин электродлари ўртасида суюқ диэлектрик билан тўлдирилган бўшлиқда содир бўлади.
№ | Номи | Қиймати |
1 | Ўзгарувчан токнинг ишчи кучланиши, В | 85 – 264 |
2 | Энергия берувчи тармоқнинг частотаси, Гц | 48 – 63 |
3 | Сарфланувчи қувват, ВА | Энг кўпи 250 |
3 | Чиқишдаги максимал кучланиши, кВ | Синусоидал, 80 кВ гача |
4 | Чиқишдаги кучланишни улчашдаги хатолик | ±2 % |
5 | Кучланиш ошиши тезлиги, кВ/сония | 0,1 дан 5 гача* |
6 | Чиқишдаги кучланишни кўрсатишдаги кенглик, В | 100 |
7 | Пробойдан кейин кучланишнинг ўчиши вақти, мкс | 10 макс,
4 типли |
8 | Ўлчов катаги ҳажми, см3 | 500 |
9 | Атроф-муҳитни ўлчаш диапазони ҳарорати, °С | 0 – 100 |
10 | Ҳароратни ўлчашдаги кенглик, °С | 1 |
11 | Ўрнатилган принтер | да |
12 | Ишчи ҳарорат, °С | 0 – 50 |
13 | Сақлаш ҳарорати, °С | От – 20 до + 60 |
14 | Нисбий намлик, % | Конденсациясиз 90 гача |
15 | Габарит ўлчамлари, мм | 490Х320Х300 |
16 | Оғирлиги, кг, энг кўпи | 25 |
* – ўзгарувчан.
- автоматлаштирилган ва тешиш кучланишининг 80 кВгача аниқ ўлчаниши;
- парчаланиш бошланганда синовдан ўтказилаётган кучланишнинг лаҳзага (4 мкс) ўчирилиши;
- мустақил равишда ишлаши ёки тармоқда локал база яратиб, натижаларни ШКга узатиш, ҳисоботларни шакллантириш, жадваллар ва натижаларнинг нашрини тузиш орқали ишлаш мумкин;
- ўлчовнинг стандарт ва фойдаланувчи тартибларини амалга оширишнинг дастурий таъминоти мавжуд – асбобни илмий-тадқиқот мақсадларида қўллаш мумкин;
- ишлаш ва хизмат кўрсатишдаги оддийлик ва қулайлик.