GlobeCore / Саноат мойлари регенерацияси / СММ-12Р трансформатор мойининг регенерацияси учун мобил мой станцияси

СММ-12Р трансформатор мойининг регенерацияси учун мобил мой станцияси

СММ-12Р мобил мой станцияси диэлектрик пишиқлик ва электр
изоляция мойларининг кимёвий таркибини тиклаш усулида
трансформаторларнинг хизмат қилиш муддатини узайтириш мақсадида ишлаб
чиқилган.
Трансформатор мойини тиклаш жараёнида ундан мой тарқалиши
маҳсулотлари ва кислота таркиблари олиб ташланади, унинг ишқорланишга
нисбатан пишиқлиги кучайтирилади ва газларни эритиш хусусияти пасаяди.
CММ-12Р қурилмаларининг ноёблиги уларнинг изоляциялаш мойлариниММ-12Р қурилмаларининг ноёблиги уларнинг изоляциялаш мойларини
трансформаторда тиклашни амалга ошириш хусусияти ҳисобланиб, бунда
трансформатор ёқилган ҳолатда ҳам, ўчган тарзда ҳам қайта ишлов беришни
олиб бориши мумкин. Мойни фойдаланиш жойида тикланиши ўраш
изоляциясидаги қолдиқларни эритиб юбориш ва уни сорбент ёрдамида йўқ
қилиш имконини беради.
Қайта тиклаш қурилмасининг ўзига хос афзаллиги, унда «Фуллер
тупроғи» деб номланувчи махсус сорбентни кўп маротаба қайта тиклаш орқали
унинг хусусиятларини қайтариш ҳисобланиб, бу сорбентни алмаштириш ва
унинг захираларини тўлдириш учун мойга узлуксиз ишлов берилишини
тўхтатмаган ҳолда амалга ошириш имконини беради.
Регенерация жараёнининг аҳамияти
Мойни қайта тиклаш жараёнининг аҳамияти микроғовакли тузилишга эга
ва унинг «молекуляр тозаланишига» ёрдам берувчи сорбент орқали мойни
ўтказишдан иборат бўлиб, бунинг жараёнида зарарли аралашмалар ва мой
эришидан пайдо бўлган қолдиқлар гранулаларда сорбентда сақланиб қолади.
Сорбент аралашмалар билан тўйинтирилганидан кейин СММ-12Р
қурилмаси сорбентни реактивлаштириш режимида ҳаракатлантира бошлайди.
Сорбентнинг реактивлашиши вақтида барча зарарли аралашмалар махсус
тўпламга ва бурчак фильтрига чиқариладиган сорбент микроғовакларини
тозалашни амалга оширади.
Сорбентнинг назарий захираси 400-500 реактивациядан ташкил топган,
бу 1,5-2 йил узлуксиз амалий ишни англатади.
Сорбцион хусусияти йўқолганидан сўнг сорбент атроф-муҳитга хавф
туғдирмайди ва қурилиш чиқиндиси сифатида утилизация қилиниши мумкин
бўлади.

Кўрсаткич номи Ўл. бир. Қиймати
Маҳсулдорлиги л/соат 4000
Регенерация режимида мой йўқотилиши % 2-20
Мойнинг максималь рухсат этилган ҳарорати оС 80
Чиқишдаги босим бар 2,5
Мой қиздирувчининг қуввати кВт 75
Вакуумли тизимнинг номинал сўриш тезлиги л/соат 280 000
Сарфланадиган Фуллер Тупроғи массаси кг 1600
Максимал сарфланувчи қувват, СММ-Р12Д қўшимча блокисиз/блоки билан кВт 130/145
Электр таъминотининг кўрсаткичлари
Фазалар сони 3p+1N+PE
Кучланиши В 380
Ўзгарувчан ток частотаси Гц 50
Уланувчи ўлчамлар
Мой кириши Ду 40/Camlock C150
Мой чиқиши Ду 40/Camlock C150
Вакуум насосларнинг буғланиши Ду 32
Реактивация блоки буғланиши Ду 50
Фильтрловчи элементлар спецификацияси
Юзаки тозалаш фильтри (тўрли фильтр) мкм 100
Дастлабки тозалаш фильтри фильтрловчи элемент билан мкм 25
Тозалашнинг регенерация блоки фильтри фильтрловчи элемент билан мкм 0,3 Х 2
Ингичка тозалаш фильтри фильтрловчи элемент билан мкм 5
Габарит ўлчамлари/тиркамасиз
Узунлиги мм 11500
Кенглиги мм 2090
Баландлиги мм 2110
Оғирлиги кг 15000

  • регенерацион колонналар сорбент билан юкланган бўлиб, у мой эришидан ҳосил бўлган барча маҳсулотларни қамраб олади;
  • қурилманинг реактивациясини ҳисобга олган ҳолда 2-3 йил давомида битта сорбентни қўллаш мумкин;
  • сорбент 400-500 мартагача реактивлашиши мумкин;
  • регенерация тизимлари газсизлаштириш блоклари билан бирлаштирилиши ёки мустақил тизимлар кўринишида сотиб олиниши мумкин;
  • регенерация тизимларидан мавжуд қурилма билан биргаликда газсизлаштириш ёки қуритишда фойдаланиш мумкин.

Ҳар бир модуль созланган бўлиши мумкин ва ўзида бир қатор опцияларни қамраб олади:

  • трансформаторни вакуумлаш мақсадида қўшимча вакуум насоси;
  • тиркамада ёки ярим тиркамада маҳкамлаш;
  • мой намлигининг кириш ва/ёки чиқиш датчиклари;
  • смартфон ёки ШК орқали масофавий бошқарув ва жараённи назорат қилиш;
  • назорат қилинадиган иқлимдаги ишчи ҳудуди.

 

    GlobeCore

    Хабар қолдиринг