GlobeCore / Трансформаторли мойни синовдан ўтказиш ускуналари / TOR-5 трансформатор мойи (трансформаторни онлайн-ташхис қилиш) учун ўлчов асбоби

TOR-5 трансформатор мойи (трансформаторни онлайн-ташхис қилиш) учун ўлчов асбоби

TOR-5 тизимининг асосий вазифаси – куч трансформаторларини жумладан, махсус мақсадлардаги трансформаторлар: тортувчи, кон, электр печи, кемалар, шамол генераторларини оширувчи трансформаторларнинг изоляция мойининг ҳолатини баҳолаш ҳисобига онлайн мониторинг қилиш ҳисобланади.

Тизим трансформаторга уланади ва доимий равишда унинг ёнида туради. Уланганидан сўнг циркуляциясининг ёпиқ контури ҳосил бўлади: мой трансформатор бакининг пастки қисмидан келиб тушади, TOR-5 тизимининг датчиги орқали ўтади ва трансформатор бакининг тепа қисмига қайтиб келади. Датчиклар дақиқасига бир марталик частотаси билан трансформатор мойининг ўлчовларини ўлчайди ва уларни булутли серверга узатади, у ерда эса GlobeCore методикаси бўйича трансформатор ҳолатини янада тўлиқроқ баҳолаш имконини берувчи бошқа ўлчовлар ҳам ҳисобга олинади.

Трансформаторнинг TOR-5 тизими ёрдамида аниқланадиган муҳим ўлчовлари:

  • трансформаторнинг юқори ва паст қисмларидаги мойда сув миқдори;
  • трансформаторнинг юқори ва паст қисмларидаги қаттиқ изоляцияда сув миқдори;
  • мойнинг диэлектрик чидамлилиги;
  • мой сифатининг индекси.

Мой сифатининг индекси – умуман олганда мойнинг ҳолатини баҳолашга имкон берувчи мажмуавий кўрсаткич. У кислота миқдори билан яхши боғланади, шу сабабли мойнинг эскириш даражасини баҳолашда фойдаланиш мумкин.

 

Фойдаланувчини хабардор қилишнинг ўзига хослиги

Барча ўлчанадиган ва ҳисобланадиган ўлчовларни кўриб чиқиш учун Интернетга киришнинг ўзи етарли. Интернетда махсус манзил бўйича кириш учун пароль бериладиган веб-саҳифа жойлашган. Ушбу веб-саҳифада TOR-5На тизимига уланган барча тарнсформаторлар бўйича маълумот мавжуд. Маълумотларни исталган вақт оралиғида кўриш мумкин. Барча маълумотлар  жадваллар, аниқ диаграммалар ва индикаторлар кўринишида берилган, трансформаторлар эса дунё харитасида акс эттирилган.

Интернет тармоғида қисқа муддатга узилиш содир бўлганда маълумотлар ички базада йиғилиб боради, алоқа тикланганидан сўнг эса веб*-саҳифага пает режимида берилади.

Изоляция мойига «онлайн» режимида ишлов бериш

TOR-5 қўшимча равишда изоляциялаш мойини қуритиш ва фильтрлаш тизими билан жиҳозланган. Трансформатор ўлчовлари оператор томонидан берилган қийматга етганида TOR-5 автоматик равишда ташхис режимидан изоляциялаш мойини фильтрлаш ва қуритиш режимига ўтади.

Ушбу режимда мой трансформаторнинг пастки қисмидан олинади, шундан сўнг фильтр орқали ўн микронлик ингичкалик ва уч адсорбер (сорбент паторни) билан фильтрлаш йўлида кетма-кет тортиб олиниб, уларнинг ҳар бири микроғовакли тузилмали грануладан ташкил топган 15 килограмм сорбентдан иборат. Фильтр ёрдамида мойдан механик аралашмалар олиб ташланади, сорбент эсатоза ва қуруқ мой трансформатор бакининг юқори қисмига узатилади. Сувни ютиш ва ушлаб туриш жараёни мойни қиздиришни талаб этмайди ва ҳароратдан қатъий назар бир хил даражада самарали кечади. Мойга ишлов бериш трансформаторни ўчирмасдан куннинг вақти, об-ҳаво шароити ёки хизмат кўрсатувчи ходимларнинг мавжудлигига боғлиқ бўлмаган ҳолда амалга оширилади.

Мой ўлчовлари меъёрга келганидан сўнг TOR-5 қурилмаси автоматик равишда мойга ишлов бериш режимидан ўлчовларни мониторинг қилиш режимига қайта ўтиб олади.

Кўрсаткич номи Ўлчов бирлиги Қиймати
Маҳсулдорлиги л/соат 30
Адсорблашувчи сув миқдори л 9
Битта адсорберадаги сорбент миқдори кг 21
Чиқишдаги босим бар 2
Чиқувчи патрубкага нисбатан мой узатилиши баландлиги м 20
Максимал сарфланувчи қувват, энг кўпи Вт 500
Электр токи кўрсаткичлари
Фазалар сони 3p+1N+PE
Кучланиши В 380
Ўзгарувчан, частотаси Гц 50
Уланувчи ўлчамлар
Мой кириши Ду 20
Мой чиқиши Ду 20
Габарит ўлчамлари, энг кўпи
узунлиги мм 1180
кенглиги/кенглиги подрамник билан мм 350/550
баландлиги/баландлиги подрамник билан мм 2035/2085
Массаси, энг кўпи кг 500

  • тизимнинг паст нисбий қиймати. Янги ва ишлаётган трансформаторларни бузилиши туфайли зарарларини қиймати юз минг ва миллион долларгача етади. TOR-5 тизимининг қиймати эса бундай харажатларнинг кичик бир қисмини ташкил этиб, бу унинг хариди ва ишлатилиши фойдали сармояга айлантиради.
  • Кўп вазифалилиги. Тизим трансформаторларниг онлайн режимида муҳим ўлчамларини аниқлаш, изоляция мойини фильтрлаш ва қуритиш, шунингдек, фойдаланувчини ўз иши ва трансформаторнинг иши тўғрисида тезда хабардор қилиш каби учта вазифани ҳал қилади;
  • универсаллиги. TOR-5 янги ва эскирган мой тўлдирувчи тарнсформаторларга, шунингдек, турли мақсадлардаги трансформаторларга сервис хизмат кўрсатиш учун қулайдир;
  • ўлчамларининг ихчамлиги. Тизим битта корпусда жойлаштирилган минимал миқдордаги таркибларнинг унумли ишлашидан ташкил топган;
  • тизимнинг ишлаш муддати барча таркибнинг шикастланишлар ва атмосфера ёғингарчилигидан ишончли ҳимояланганлиги ҳисобига трансформаторнинг хизмат қилиш муддати билан мутаносибдир;
  • веб-иловадан фойдаланишнинг қулайлиги. Веб-саҳифада ҳар бир подстанциядаги подстанциялар трансформаторларнинг рўйхати акс эттирилади. Дастурга шунингдек, трансформаторлар харитада жадваллар ва диаграммалар кўринишидаги ўлчовлар ва ҳисоблар билан тақдим этилади. Объектни танлаб, TOR-5 тизими трансформатор ёнида ўрнатилган вақтдан бошлаб бутун давр ёки танланган вақт оралиғидаги мой ҳолати ҳақида тўлиқ маълумотни олиш мумкин бўлади;
  • уланишдаги оддийлик. Тайёргарлик босқичидан сўнг тизим бир неча дақиқа ичида трансформаторга уланади;
  • мойга ишлов бериш трансформаторни ўчирмасдан автоматик режимда бажарилади;
  • масофавий назорат. Электр энергияси компанияси раҳбари ёки хизмат кўрсатиш бўлинмасининг ходими ҳаттоки таътилда туриб, лаборатория натижасини кутмаган ва ускунадан фойдаланиш жойига бормасдан ҳам тизимга хоҳлаган иш жойидан кириши ва трансформатор паркининг ҳолатини билиб олиши  мумкин;
  • трансформатор ҳолатининг ўзгариш динамикаси тўғрисидаги батафсил маълумот ва баҳолаш. Доимий равишда маълумотлар олиб турилиши туфайли трансформатор мойи ҳолатининг ўзгариш динамикасини баҳолаш мумкин бўлиб, бу TOR-5 тизими даврий лаборатори таҳлиллари билан таққосланганда янада самаралигини кўрсатади.

    GlobeCore

    Хабар қолдиринг